Янги кун, янги мавсум, янги ҳаёт нафаси
Шу кунларда мамлакатимиз гўёки улкан сайилгоҳга айланган. Шаҳару қишлоқларда одамлар Наврўзни шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда. Бу йил баҳор серёғин келди. Бугун ҳам юртимизда оби раҳмат ёмғирлари ёғмоқда. Бундай чоғларда ота-боболаримиз йил яхши келишини айтиб, деҳқончиликка қут-барака, элга мўл ризқ тилашган. Шу боис асосий байрам тантанаси “Humo Arena” мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти…