Янги ҳаёт маҳалласи Ўзбекистонга намуна бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига келиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Хонобод мамлакатимизнинг энг шарқий ҳудуди. Чегарада жойлашгани сабабли илгари ёпиқ шаҳар эди. Охирги йиллардаги ўзгаришлар, яхши қўшничилик сиёсати натижасида Хонобод очилди, унинг иқтисодиёти анча соғломлашди, аҳоли турмуш даражаси оша бошлади. Бугун бу ерда туризм, саноат, мева-сабзавотчилик ва хизматлар ривожланмоқда. Янги…