Тошкент шаҳрида саноат, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевга 27 февраль куни Тошкент шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини рўёбга чиқариш, аҳолининг уй-жой шароитлари ва…

Мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

26 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборот берилди. Мудофаа вазирининг қўйилган вазифалар бажарилиши ва қўшинларнинг жанговар шайлигини ва қобилиятини ошириш, уларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш, сержантлар корпусининг фаолиятини такомиллаштириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисоботи…

Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш борасидаги вазифалар белгилаб олинди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимиз стандартлаштириш соҳасини ислоҳ қилиш ва соҳага замонавий ёндашувларни жорий қилиш мақсадида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилган эди. Сўнгги йилларда 12 мингта стандарт қабул қилинди, 400 турдаги маҳсулотларни синовдан ўтказиш йўлга қўйилди. Натижада 40 та…

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентини қутлуғ ёши билан самимий табриклади

26 февраль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни қутлуғ 70 ёшга тўлгани билан дилдан қутлади. Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, биродар турк халқи ва давлатининг равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади. Замонавий Туркиянинг барпо этилишида, глобал майдондаги нуфузи юксалишида, Ўзбекистон билан…

МАМЛАКАТИМИЗДА 15 ФЕВРАЛДАН – 15 МАРТГА ҚАДАР “КОНТРАФАКСИЗ ОЙ» ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Контрафакт ва қалбаки маҳсулотлар ўртасидаги фарқлар Замонавий жамият фирибгарлик ва ноқонуний маҳсулот ишлаб чиқариш муаммосига тобора кўпроқ дуч келмоқда. Шубҳасиз, қонун доирасидан ташқарида ишлаб чиқарилган ва сотиладиган ҳар бир нарса адолатсиз рақобатнинг ўсишини рағбатлантиради ва истеъмолчига,умуман олганда мамлакат иқтисодиётига зарар етказиши мумкин. Шу билан бирга ноқонуний сотилган товарларга нисбатан “контрафакт” ва “қалбаки” (“сохталаштириш”) каби тушунчалар…

Ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди. Давлатимизнинг кучли ижтимоий сиёсатида ёшлар энг устувор йўналиш. Уларга сифатли таълим ва касб бериш, интилишларини қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда. Ҳар бир маҳаллада “Ёшлар бандлиги дастури” амалга оширилмоқда, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Маданият карвони” тадбирлари ва турли фестиваллар ўтказилмоқда. Шу йил 21 февралда Президент фармони…

НАРХЛАР ВА ТАРИФЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҲАМДА ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан 2023 йил давомида иқтисодий тармоқ соҳаларида ўрганишлар ўтказилган, ушбу таҳлилий ўрганишлар давомида 340 дан зиёд қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Қонун бузилиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида қаралганда энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари Наманган вилояти (98 та), Қорақалпоғистон Республикаси (64 та) ва Хоразм вилоятида (52 та) аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан…

IT-хизматлар экспортини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни IT-хизматлар инфратузилмаси ва экспортини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда ўтган йили 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигида бўлган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Ҳозирги кунда IT-парк резидентлари сони 1 минг 700 тага етиб, уларда 26 минг нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида резидентлар сонини…

Авиация соҳасидаги трансформация жараёнлари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди. Сўнгги йилларда авиация хизматлари бозорида хусусий секторга кенг йўл очилди. Авиакомпаниялар сони 15 тага, жумладан, хусусийлари 10 тага етди. Ўтган йилнинг ўзида 28 та янги самолёт олиб келинди. Буларнинг натижасида охирги етти йилда рейслар 2 баробар кўпайган. Самарқанд аэропорти хусусий…

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди ҳамда “Келажак ўйинлари” халқаро мультиспорт мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этди. Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон Раиси Рустам Минниханов кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.