Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йил Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилинади
26 февраль куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан «2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» резолюцияси бир овоздан маъқулланди. Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужжат матнини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатлашувларда Россия, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ, Туркия, Германия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи…