Қишлоқ хўжалигида унумдорлик ва манфаатдорликни ошириш чоралари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ҳам миқдор, ҳам самарадорлик жиҳатидан ривожланмоқда. Кластер тизими орқали юқори унумли техника ва чуқур қайта ишлаш кириб келмоқда. 2023 йилда соҳада ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсиб, 426 триллион сўмни ташкил…