Ўзбекистон Президенти йирик энергетика лойиҳаларига старт берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудиянинг етакчи “ACWA Power” компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар – Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр…

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегацияси билан кенг кўламли шерикликни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Саудия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шерикликни янада кенгайтириш, шу жумладан олий даражадаги келишувларни сўзсиз амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида инвестициялар вазири Ўзбекистон етакчисига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин…