Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Дунёдаги бугунги зиддиятлар, савдодаги чекловлар иқтисодиётда ўз аксини топмай қолмайди. Жумладан, бу омиллар озиқ-овқат ва тўқимачилик экспортига салбий таъсир қилди. Бу вазиятда энг тўғри йўл – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни кескин ошириш…