ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/87969)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-10-26 дан 2023-11-10 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 87969 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

Энергетика ислоҳотидаги навбатдаги вазифалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 26 октябрь куни энергетика бозори регулятори фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди. Мамлакатимиз энергетика соҳаси босқичма-босқич ислоҳ қилиб келинмоқда. Биринчи босқичда бошқарув тизими ўзгартирилди. Сўнгги йилларда 22 та электр станцияси, жумладан, илгари генерация бўлмаган вилоятларда янги станциялар ишга туширилди. Электр генерацияси тизимига илк бор хусусий капитал жалб қилинмоқда. Ҳозирги…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошановни қабул қилди. Учрашув аввалида Қозоғистон Мажлисининг раиси давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва…