Президент туризм кўргазмаси билан танишди
Давлатимиз раҳбари Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кўргазмаси билан танишди. Маълумки, шу кунларда Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу мамлакатимиздаги очиқлик ва эркинлик, улкан сайёҳлик салоҳиятининг эътирофи, дейиш мумкин. Ушбу омилларга таяниб, юртимизда туризмни ривожлантириш учун барча қулайликлар яратилмоқда. Салкам юзта мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга…