Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Кенг кўламли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари томонидан имзоланган 10 та ҳужжат алмашилди. Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясининг бош консулхонасини таъсис этиш, ваколатли иқтисодий оператор институтларини ўзаро тан олиш, “Агроэкспресс” тезкор…

Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати Раиси билан музокара ўтказди

Расмий ташриф билан Москвада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан музокара ўтказди. Учрашув Россия Ҳукуматининг Мувофиқлаштириш марказида бўлиб ўтди. Икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари учинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилгани, унинг якунида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида 3,5…

Ўзбекистон Президенти Москвадаги Александр боғида гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташриф дастурининг иккинчи кунида Москва шаҳрининг Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди. Кремль деворлари ёнида жойлашган ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимоясида мардларча жанг қилган ва ҳалок бўлган миллионлаб аскарлар хотирасига бағишлаб барпо этилган, аждодларимиз жасорати ва матонати рамзидир. Ўзбекистон Президенти ёдгорликка гулчамбар қўйиб, инсониятнинг…