Ўзбекистон Президенти ватандошлар билан учрашди

АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди. Очиқ ва жонли мулоқот шаклида ўтган тадбирда давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида сўзлаб берди, мамлакатимиз модернизациясига кўмаклашишда ватандошларимизда…

Ўзбекистон Президенти ХВФ раҳбари билан ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди

18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди. Глобал иқтисодий вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди. ХВФ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни, шу жумладан жорий йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида ўтган икки томонлама учрашувда эришилган келишувлардан келиб чиққан ҳолда янада кенгайтириш масалалари кўриб…

“Air Products” Ўзбекистондаги юқори технологик лойиҳаларга 10 миллиард долларлик инвестиция киритади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига амалий ташриф доирасидаги ишбилармонлик тадбирлари давомида “Air Products” компанияси бошқаруви раиси, президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашув ўтказди. Учрашувда АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари Жеффри Пайетт ҳам иштирок этди. АҚШнинг етакчи компанияси билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалалари, жорий лойиҳаларнинг бориши ва истиқболга…

Ўзбекистон Президенти АҚШ бизнесининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида 18 сентябрь куни Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм билан учрашув ўтказди. Тадбирда “GE HealthCare”, “Oppenheimer”, “Cerberus”, “CNH” ва “Cintana” корпорациялари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Ўзбекистон етакчиси учрашув иштирокчиларини Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ташкил этилганининг 30 йиллиги билан табриклаб, ушбу тузилма икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни…

Ўзбекистон Президенти кадрлар тайёрлаш соҳасида шериклик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув ўтказди. Ушбу компания Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 30 мамлакатида фаолият юритади, университетларда таълим сифатини ошириш билан шуғулланади. “Cintana” асосчиси ва раиси Дуглас Беккер Аризона давлат университети билан ҳамкорликда мамлакатимизда Америка технологиялар университетини ташкил этиш…

Ўзбекистон Президенти қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “CNH” компанияси вице-президенти Стив Надерни билан учрашди. Активлари қиймати қарийб 50 миллиард доллар бўлган “CNH” трансмиллий компанияси қишлоқ хўжалиги машинасозлигида Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкоридир. Машҳур “Case” ва “New Holland” брендлари остида йўл қуриш ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаради. Вице-президент Стив Надерни компаниянинг тармоқдаги бир қатор саноат корхоналарини хусусийлаштириш ва…

“Cerberus” корпорацияси билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Cerberus” компанияси вице-президенти Брайан Хук билан учрашув ўтказди. Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Активлари қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган глобал инвестиция корпорацияси коммуникациялар тармоғи, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларига тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтиришни режалаштирган.…

Ўзбекистон Президенти “Oppenheimer” компанияси билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “Oppenheimer” инвестиция компанияси бошқарувчи директори Жон Тонелли билан учрашув ўтказди. Активлари қиймати 36 миллиард доллар бўлган ушбу йирик инвестиция банкининг сармоясини жалб қилган ҳолда мамлакатимизда лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Жон Тонелли мамлакатимизда саноат қувватларини ташкил этиш ва модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳаларга хусусий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан…

Ўзбекистон Президенти GE HealthCare компанияси билан ҳамкорлик режаларини кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “GE HealthCare” компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африкадаги президенти ва бош ижрочи директори Роб Уолтон билан учрашув ўтказди. Учрашувда корпорациянинг мамлакатимизда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги режалари муҳокама қилинди. Дунёнинг индустриал гиганти бўлган “General Electric” корпорацияси стратегик шериклик доирасида Ўзбекистон корхоналари билан инвестициявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, замонавий юқори…

Ўзбекистон Президенти Европа кенгаши Президенти билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида 18 сентябрь куни ўзига ажратилган қароргоҳда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелни қабул қилди. Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Икки томонлама муносабатларда бугун ғоят юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд…