Ашхободга амалий ташриф якунига етди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари олий даражадаги учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этди. Унда минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.