Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида бўлди. Татаристон Республикаси билан ҳамкорликдаги мазкур технопарк ўтган йил 23 март куни очилган эди. Бугунги кунда 10 миллион долларликдан зиёд 5 та корхона ишга туширилган. Жорий йил якунига қадар қиймати 18 миллион доллар бўлган яна 8 та лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, “Родиум Полимер” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўпиклантирилган…