Логотип яратиш бўйича танлов!

Ташкилотчи: Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўтказилиш санаси: 15 июль 2023 йил Лойиҳаларни қабул қилишнинг охирги санаси: 27 июль (соат 00:00 гача) 2023 йил Шарт: Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг логотипини яратиш. Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан 5 000 000 сўм пул мукофотига эга бўлишни қўлдан бой берманг! Танловда…

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришди

14 июль куни Тошкентда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида, Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда депутат ва сенаторлар, давлат ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус ва жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Маросимни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомхўжаев очиб, Президент…

Халқимизнинг юксак ишончини оқлаш, эришган ютуқларимизни янги, янада улкан натижалар билан мустаҳкамлаш – бош вазифамиз

Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи   Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Ҳурматли Сенат аъзолари! Ҳурматли Қонунчилик палатаси депутатлари! Хорижий дипломатик корпус вакиллари! Хонимлар ва жаноблар! Мана шу тарихий ва ҳаяжонли дақиқаларда аввало менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна…

Ўзбекистон Президенти Туркия билан фаол парламентлараро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Фуат Октай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Фуат Октай Ўзбекистон етакчисига унинг Президент сайловидаги ишончли ғалабаси муносабати билан қардош Туркия…

Қатар Амири Ўзбекистон Президентини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан 13 июль куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлашни жадаллаштириш ва уларни илгари суриш масалалари батафсил муҳокама қилинди. Қатар Амири Ўзбекистон етакчисини бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан…

Покистон Бош вазири Ўзбекистон Президентини сайловдаги ғалабаси билан табриклади

12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф телефон орқали мулоқот қилдилар. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Покистон етакчиси давлатимиз раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий қутлаб, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Суҳбат чоғида томонлар савдо-иқтисодий,…

Ўзбекистон Президенти Жаҳон туризм ташкилоти билан кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди. БМТ тизимидаги ушбу етакчи соҳавий ташкилот билан Ўзбекистонда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва юртимизга туризм йўналишларини оммалаштириш борасида кенг кўламли ҳамкорликни янада илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат аввалида бош котиб…

Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан 12 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Арманистон ҳукумати раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади. Суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш…

ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ, БАРЧАГА – ҒАМХЎРЛИК

Охирги вақтларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ҳам ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уни ҳал этиш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. Қўмита раиси Ш.Шарахметов бошчилигидаги ишчи гуруҳ бу сафар пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларни тизимли равишда ҳал этиш юзасидан тегишли ишларни амалга оширди. Жумладан, “Турон” МФЙ…

Ўзбекистон Президенти номига қутловлар келмоқда

Хорижий мамлакатлар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига унинг давлат раҳбари лавозимига қайта сайлангани муносабати билан қутловлар келмоқда. Уларда Ўзбекистон Президентига янги зафарлар, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилган.   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ҳурматли Шавкат Миромонович! Қозоғистон халқи номидан ва…