Президент Узбекистана выдвинул ряд предложений по развитию многостороннего сотрудничества со странами Совета сотрудничества арабских государств Залива

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 19 июля принял участие в первом саммите лидеров стран Центральной Азии и Совета сотрудничества арабских государств Залива. В мероприятии, прошедшем под председательством Наследного принца, Председателя Кабинета Министров Саудовской Аравии шейха Мухаммада бин Салмана Аль Сауда, также участвовали Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев, Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров, Президент Республики Таджикистан…

Ўзбекистон Президенти умра амалларини бажарди

Давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди. 19 июль – ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил муҳаррам ойининг биринчи кунида давлатимиз раҳбари эҳромга кириб, умра амалларини бажарди. Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиш шарафига муяссар бўлди. Шавкат Мирзиёев динимиз арконларига мувофиқ Байтуллоҳ…

Ўзбекистон Президенти ва Саудия Арабистони Валиаҳди кенг кўламли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг биринчи саммити доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди. Валиаҳд давлатимиз раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаб, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” олий даражадаги биринчи саммитидаги нутқи

Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим! Муҳтарам делегациялар раҳбарлари! Ҳурматли Бош котиб жаноблари! Барчангизни бугун “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” олий даражадаги биринчи саммитида кўриб турганимдан ғоят мамнунман. Мўътабар бўлган Макканинг рамзий дарвозаси – гўзал ва бетакрор Жидда шаҳридаги тарихий учрашувимизни анчадан бери кутаётган эдик. Ушбу нуфузли анжуманимизни ўтказиш ташаббуси билан чиққани ҳамда тадбир юксак савияда ташкил…

Ўзбекистон Президенти Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди. Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Шайх Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар…

Ўзбекистон Президенти Жиддага келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Жидда шаҳрининг халқаро аэропортида мамлакатимиз етакчисини Макка минтақаси ҳокими ўринбосари шаҳзода Бадр бин Султон Ол Сауд ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Саммитнинг асосий тадбирлари – “Марказий Осиё –…

Ўзбекистон Президенти Жиддага жўнаб кетди

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 июль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Жидда шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этади ва нутқ сўзлайди. Тадбир доирасида…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлади

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун жорий йил 18-19 июль кунлари Жидда шаҳрида бўлади. Бўлажак олий даражадаги учрашувда Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Баҳрайн Подшоҳлиги, Қатар Давлати, Кувайт Давлати,…

Хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари сайловдаги ишончли ғалабаси ва лавозимига киришгани муносабати билан хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат етакчилари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келишда давом этмоқда. Хорижий ҳамкорлар қайд этганидек, мамлакатимизда ўтган умумхалқ сайлови Янги Ўзбекистонни барпо этиш…