Ўзбекистон Президенти Миланга келди

Расмий ташриф билан Италияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Римдан Милан шаҳрига келди. “Мальпенсе” аэропортида олий мартабали меҳмонни Ломбардия вилояти раҳбарияти кутиб олди. Эртага давлатимиз раҳбари ушбу ҳудуд губернатори билан учрашади ҳамда Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказади. “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги бўйича энг йирик халқаро кўргазмага ташриф буюрилиши…

Ўзбекистон Президенти ФАО билан амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифнинг биринчи кунида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) офисига ташриф буюрди ва унинг бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон билан ушбу муҳим ихтисослаштирилган халқаро институт ўртасидаги ҳамкорликни, энг аввало, аграр тармоқни модернизация қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби устувор йўналишларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб…

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига чиқди

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси Жоржа Мелони икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар. Етакчилар ҳузурида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлди. Ҳуқуқий масалаларда, саноат мулки ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги…

Ўзбекистон Президенти ва Италия Бош вазири кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар

Рим шаҳридаги расмий тадбирлар дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кижи саройида Италия Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси Жоржа Мелони билан музокара ўтказди. Давлатимиз раҳбари Италия заминида кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун дилдан миннатдорлик билдирди. Италия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ва ишончли шериги экани, кейинги йилларда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик фаоллашгани қайд этилди. Бугун…

Ўзбекистон ва Италия Президентлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ривожланаётганини олқишладилар

Рим шаҳридаги Квиринал саройида 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ташриф билан келиш таклифи ва самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Президент Сержо Маттарелла ва Италия халқини куни кеча ўтган миллий байрам – Республика эълон қилинган кун билан қутлади. Италия Президенти Янги Ўзбекистонда…

Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Бугун, 8 июнь куни Италия Республикаси Президентининг қароргоҳи – Рим шаҳридаги Квиринал саройида расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул ҳамда отлиқ гвардия аскарлари саф тортди. Квиринал саройининг минорасида Италия, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи байроқлари…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ТИЗИМИНИ САМАРАЛИ ЖОРИЙ ЭТИШ – ФАОЛИЯТНИНГ РАҚОБАТ ҚОНУНЧИЛИГИГА МУВОФИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ГАРОВИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига мувофиқ давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, монопол корхоналар ва корпоратив буюртмачилар фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизимини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 102 та шундан, 14 та табиий монополия субъектларида, 25 та товар ёки…

Ўзбекистон Президенти Италияга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7 июнь куни расмий ташриф билан Рим шаҳрига келди. Италия пойтахтининг “Фьюмичино” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Олий мартабали меҳмонни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташрифнинг асосий…

Ўзбекистон Президенти Римга учиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, Рим ва Милан шаҳарларида олий даражадаги музокаралар, икки томонлама учрашувлар ҳамда Италиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.

“МEН ДОНОРМАН!” хайрия акцияси ташкил этилди

Инсон саломатлиги учун савоб ишга бел боғлаш халқимизнинг қанчалик бағрикенг ва олижаноб эканлигидан далолат беради. 🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси марказий аппаратида 7 июнь куни “МEН ДОНОРМАН!” хайрия акцияси ташкил этилди. Хайрия акциясида Қўмита марказий аппарати ходимлари кўнгилли тарзда иштирок этдилар.