ХВФ Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашни кенгайтиради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди. Ўзбекистон билан Халқаро валюта фонди ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, пул-кредит ва фискал сиёсатни такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар каби устувор йўналишларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Кейинги йилларда ХВФ билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани…