Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг турмуш шароитлари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд дарвоза маҳалласида барпо этилган касбга йўналтириш марказида бўлди. Бу ерда ёшлар ва аёлларга савдо, маркетинг, молия, ахборот технологиялари соҳаларидаги замонавий касблар ўргатилади. Кейинчалик уларнинг юқори даромадли иш топишига ҳам кўмаклашилади. Марказ атрофи ободонлаштирилган, ишкомлар…