Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини юбилей билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини 70 ёшлик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик…

Ўзбекистон Президенти ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини очиб беради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбари йиғилиш ялпи сессиясида нутқ сўзлайди. Саммит ишида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, Европа Комиссияси вице-президенти Валдис Домбровскис, ЕТТБ Бошқарувчилар кенгаши раиси Магнус Бруннер, хорижий ҳукуматлар, етакчи трансмиллий корпорациялар ва саноат…

Мактабгача таълим қамровини ошириш чоралари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бугунги кунда мамлакатимизда 30 мингга яқин мактабгача таълим ташкилотларида 2 миллиондан зиёд ўғил-қиз тарбияланмоқда. Сўнгги беш йилда 422 та давлат боғчаси қурилиши ҳамда 21 мингдан ортиқ нодавлат муассасалар очилиши ҳисобига 1 миллион 200 минг ўрин яратилган. Тизимга болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 72 фоизга…

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентини умумхалқ сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади. Уларнинг якунларига кўра, сайловчиларнинг кўпчилиги амалдаги Президент ва Республика альянсига овоз берган. Овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи Президент Режеп Таййип Эрдоған…

Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, идора ва ташкилотлар бошқарув ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курси тугади.

Ушбу курсда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари ҳам иштирок этиб, Якуний тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтди. Курсни якунлаган тингловчиларга Давлат бошқаруви академияси сертификатлари топширилди.

Президент бокс финалини томоша қилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилди. Бу нуфузли мусобақада  107 та мамлакатдан 600 дан ортиқ боксчилар иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча 13 вазн тоифасида қатнашди. Вакилларимиз бугунгача 9 та медални нақд қилиб бўлган эди. Давлатимиз раҳбари 13 май куни юртимиз боксчилари иштирокидаги финал жангларини кузатди.…

Ўзбекистон Президенти Тожикистон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Суҳбат аввалида Бош вазир Қоҳир Расулзода…

БИРЖА САВДОЛАРИДА ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

БИРЖА САВДОЛАРИДА ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорига асосан: биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спиртининг (кейинги матнда “спирт” деб юритилади) ўз эҳтиёжидан ортган қисмини реализация қилиш…

Президент маҳалла одамлари билан самимий суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида бўлди. Мамлакатимизда қуйи тизимга қаратилаётган эътибор ушбу маҳаллада ҳам намоён. Фуқаролар йиғини биноси, кўп қаватли уйлар замонавий қиёфага эга. Майдончалар ва ички йўллар текисланиб, атрофи ободонлаштирилган. Болалар ўйингоҳи ва автотураргоҳ ташкил этилган. Давлатимиз раҳбари бу ишларни кўздан кечирди. Маҳалла раиси ва вакиллари билан суҳбатлашди. – Маҳаллада “бешлик” тизимини…

Президент замонавий мактабдаги шароитларни кўздан кечирди

Давлатимиз раҳбари Шайхонтоҳур туманидаги нодавлат таълим муассасасини бориб кўрди. Минг ўринли бу мактаб инглиз тили, шарқ тиллари ва аниқ фанларни ўргатишга ихтисослашган. Муассасада ўқув ва компьютер хоналари, STEM лабораторияси, кутубхона, ошхона, спорт зали, бассейн мавжуд. Мактабдаги ўқув ва машғулотлар мамлакатимизда ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта ҳунарга ўргатиш талабига мос. Махсус жиҳозланган хоналарда ўқувчилар…