Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, идора ва ташкилотлар бошқарув ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курси тугади.
Ушбу курсда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари ҳам иштирок этиб, Якуний тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтди. Курсни якунлаган тингловчиларга Давлат бошқаруви академияси сертификатлари топширилди.