13–27 октябрь кунлари “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида Хитой Халқ Республикасининг Пекин ва Шенжень шаҳарларида рақобат қонунчилиги ва уни қўллаш амалиётига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Рақобат қўмитаси вакиллари, Сербия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Арманистон, Монголия, Қозоғистон, Кения, Мянма, Монтенегро, Индонезия ва Филиппин каби қатор мамлакатлардан ҳам иштирокчилар қатнашди. Бу эса халқаро ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш имконини яратди.
Семинар доирасида иштирокчиларга товар ҳамда рақамли бозорларда рақобат муҳитини таҳлил қилиш, қонунчиликни самарали қўллаш воситалари бўйича Хитойнинг илғор тажрибалари тақдим этилди.
Шунингдек, ушбу тадбир давомида иштирокчилар Хитойнинг “Тенcент” ва “Ҳанъс Ласер Течнологй Индустрй Гроуп” каби йирик технологик корпорацияларининг бизнес моделлари, рақобат стратегиялари ҳамда инновацион ечимлари билан яқиндан танишди.








