Жорий йил 17-18-май кунлари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Қўмитанинг тизим ташкилотлари ходимлари иштирокида Бўстонлиқ туманида жойлашган “Олмос” дам олиш масканига Team Building ташкил қилинди.
Қўмита ходимлари бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Қўмита турнири ўтказилди.
Унда Қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотларида фаолият юритувчи 60 га яқин ходимлар, жумладан хотин-қизлар интеллектуал маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Кучли рақобат остида кечган ўйинда қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
1-ўрин: “Интеллект” жамоаси;
2-ўрин: “Креатив” жамоаси;
3-ўрин: “Локомотив” жамоаси.
Турнир сўнгида ғолиб ва қатнашчилар тақдирландилар.