Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳр ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:
Куанишбаева Гулайим Махамбетали қизи – Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Сражатдинов Аманбай Конисбай ули – Нукус шаҳридаги «Real Innovatsiyа NKS» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси
Турдалиев Сардорбек Шерали ўғли – Балиқчи туманидаги «Academy IT Star» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти
Хайтахматова Дилнавоз Алижон қизи – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси, Андижон вилояти
Облоқулова Дилафруз Шуҳрат қизи – Бухоро вилояти маданият бошқармасининг рақамлаштириш ва матбуот хизмати бўйича бош мутахассиси
Остонов Оғабек Ўлмас ўғли – Жондор туманидаги «Шариф Нафосат» масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси, Бухоро вилояти
Сатторов Элбек Холиқул ўғли – Бахмал туманидаги «Аззам Элбекович» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
Ҳошимова Шахло Улуғбек қизи – Жиззах политехника институтининг қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш кафедраси ассистенти, Жиззах вилояти
Пардаев Улмасжон Довурпулат ўғли – Муборак тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қашқадарё вилояти
Хўжаева Рохилабону Саидусмон қизи – «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси лаборанти, Қашқадарё вилояти
Бафоев Шерзод Ихтиёр ўғли – Конимех туманидаги «Боймурод» оилавий шифокорлик пункти шифокори, Навоий вилояти
Саидова Севинч Асатилло қизи – «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси кран машинисти, Навоий вилояти
Набихонова Мастурахон Иброҳимхон қизи – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Наманган давлат педагогика институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Наманган вилояти
Хусанов Мухаммадали Алишер ўғли – Уйчи туманидаги «Sanlitun» масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси, Наманган вилояти
Аноров Боҳодир Қобилжон ўғли – Пайариқ туманидаги 84-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
Шодиева Мадина Нуралиевна – Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси гид-экскурсоводи, Самарқанд вилояти
Ортиқбоева Ҳилола Ғуломжон қизи – Кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Сирдарё вилояти
Турдиқулов Ислом Ҳайитбой ўғли – Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали кимё-технологиялар кафедраси доценти, Сирдарё вилояти
Ашурова Мафтуна Ортиқ қизи – Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг рақамли иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
Худойбердиев Шаҳзод Фарходович – Шўрчи тумани ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Ғофурова Динора Алишер қизи – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Afrosiyob» юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Тошкент вилояти
Рахматуллаев Фарходжон Рустамжон ўғли – Қуйи Чирчиқ туманидаги «Sofia Ticaret» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Хасанов Хайитбой Хисенжонович – Сўх тумани «Сариканда» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Фарғона вилояти
Холиқова Гулираъно Юлчибой қизи – Риштон туманидаги «Холиқов Йўлчибой» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
Оллаберганова Муяссархон Давлатбой қизи – Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали 1-босқич магистранти, Хоразм вилояти
Юлдошев Усмонбек Умарбек ўғли – Урганч шаҳридаги «Glass Pro» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Хоразм вилояти
Неъматов Миразиз Мирали ўғли – Мирзо Улуғбек туманидаги «Танланганлар» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри
Хушвақтова Мўтабар Сафар қизи – Ижтимоий тармоқлардаги «Urikguli» экологик блоги асосчиси, Тошкент шаҳри
Зарипова Барно Икром қизи – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси
Исматов Миршохид Ривожиддин ўғли – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Лойиҳалар бошқаруви маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти видеомонтажчиси
Муллоджанова Муниса Ахмаджоновна – Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси лойиҳа менежери
Набижонов Баходирбек Содиқжон ўғли – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг қон томир хирургияси ва буйрак трансплантацияси бўлими жарроҳи
Туланова Севарахон Баходиржон қизи – Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти услубчиси
Эшонқулов Муҳаммадали Олимжон ўғли – «Yuksalish» нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси
Юсупова Айсанем Азатовна – Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киноактёр
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев