Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган.
Мониторнинг ўтказиш натижасида, “YANGIYO‘L YOG‘-MOY” АЖ томонидан 2024 йил февраль ойида биржа савдоларига 10 тоннадан зиёд 250 млн сўмга яқин совун маҳсулоти тасдиқланган график режаси асосида муддатлар ва ҳажмларда қўйилиши кўрсатилган бўлсада, ушбу маҳсулот умуман сотувга чиқарилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.
Маълумот ўрнида. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 311-банди 18-хатбошисида, “Юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш” ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.
Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “YANGIYO‘L YOG‘-MOY” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.