📌Қашқадарё вилояти ҳудудидан чигитни олиб чиқишга тақиқ қўйилганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда.
🖇Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолат назоратга олинган бўлиб, чигитни «Умекей» постидан ўтказилмаётганлиги юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимияти ва Қашқадарё вилояти ИИБга сўровнома юборилган.
🔰2020 йилда ҳам 3 та вилоятда бу каби ҳолат кузатилган. Қўмита томонидан 2020 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Рақобат тўғрисидаги қонунининг 12 моддаси талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарорига мувофиқ Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоят ҳокимликларига ҳамда ушбу вилоятларнинг ИИБларига нисбатан Қўмита томонидан 2020 йил 27 ноябрда иш қўзғатилган иш қўзғатилган эди. Қонунчилик талаблари бузилганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли ҳокимликларга ва вилоятларнинг ИИБларига нисбатан Қўмитанинг қарори қабул қилинган ва кўрсатмаси берилган эди. Шунга қарамай, Қашқадарё вилоятида бу каби ҳолат қайта кузатилмоқда.
❌Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятининг тегишли корхоналари томонидан биржа савдоларига қўйилган чигит маҳсулотлари биржа орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан сотиб олинганлигига қарамай, ушбу чигит маҳсулотларини вилоят ҳудудидан олиб чиқишда тўсиқлар борлиги норозиликларга сабаб бўлмоқда.
👉Ҳолат юзасидан Қўмитага ҳам мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлар Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда Монополияга қарши қонунчилик ҳужжатлари доирасида чора кўриш учун ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.