Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси @telegraf_uzb ижтимоий тармоғида ёритилган “Давлат рақобат қўмитаси Ўзбекистонда реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларга амал қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклифи билан чиқди.” – мавзусидаги мақолани кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади.
Амалдаги қонунчилик хужжатларида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мос келмайдиган реклама тарқатганлик учун жаримага солиш бўйича қоидалар мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддасида Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузилиши белгиланган бўлиб, ушбу модданинг иккинчи қисмида фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик–базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
1781-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилиши реклама қонунчилиги талабларидан бири ҳисобланади ва ушбу қонунчилик талабини бузилиши Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддасида назарда тутилган жарима солишга сабаб бўлади.
Бироқ, реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузилиш ҳолатларини амалиётда кўриб чиқилишида юқоридаги нормаларни қўллашда реклама соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларида бир қанча тушунмовчилик юзага келган.
Жумладан, рекламанинг давлат тилига доир талабларига риоя этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида бевосита кўрсатилмаганлиги боис ҳуқуқни қўллаш амалиётида нормаларнинг турлича талқин этилиши оқибатида давлат тилига доир талабларига риоя этмаслик давом этмоқда.
Шунга кўра, мазкур норманинг қабул қилиниши рекламанинг давлат тилига доир талабларни бузганлик алоҳида ажратиб кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолатда Қўмита томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун – 7 сутка маъмурий қамоқ жазосини қўллаш таклиф этилаётганлиги ҳақида хабарлар асоссиз эканлигини билдирамиз.
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган ва қуйидаги https://regulation.gov.uz/uz ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.