Расмий муносабатлар

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси @telegraf_uzb ижтимоий тармоғида ёритилган “Давлат рақобат қўмитаси Ўзбекистонда реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларга амал қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклифи билан чиқди.” – мавзусидаги мақолани кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади. Амалдаги қонунчилик хужжатларида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мос келмайдиган реклама тарқатганлик учун жаримага солиш…

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилди. Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасида биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ва унинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган даврда туркий давлатларнинг кўп томонлама шериклиги янги суръат билан ривожланганини таъкидлаш жоиз. Юздан ортиқ тадбирлар ўтказилди, амалий ҳамкорлик…

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари билан танишилди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида қатор объектларга ташриф буюрди. Об-ҳаво ноқулайликлари ва ҳарорат пасайиши даврида инфратузилма объектларида муаммо келиб чиқишининг олдини олиш, йўлларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар бугунги кунда ўта долзарб аҳамиятга…