Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида жойлашган OptoGo савдо марказида тўловлар билан боғлиқ яъни QR-kod орқали тўловни фақат Click иловаси орқали тўлаш имкони яратилиб, бошқа иловалар орқали тўлов қилиш чекланган…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда истеъмолчилар билан савдони фақат Click иловаси орқали амалга оширилиши тўғрисида тушган эътирозлар юзасидан “Vossengo Business” МЧЖ тегишли чораларни кўрган яъни OptoGo савдо марказида Марказий банк томонидан жорий этилган “Yagona QR-kod” иловаси (барча банклар, Click, Payme, Paynet ва бошқалар) орқали амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида барча кассаларнинг олдида, кўзга кўринарли ҳолда маълумотлар жойлаштирилган. Шунингдек, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида савдо маркази ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.



