Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
ҲИСОБОТ
2026 йил 1 октябрь ҳолатига
Ташкилотнинг Коррупцияга қарши чора-тадбирлар дастури бажарилгани тўғрисида умумий ахборот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги PF-6013-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Қўмитанинг марказий аппарати тузилмасида алоҳида, Ички аудит, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси ташкил этилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Қўмита ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланган.
Мазкур меморандум доирасида Қўмитага юклатилган функциялари бўйича коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган лавозимлар аниқланиб, уларнинг хатар даражасини минималлаштириш юзасидан тегишли чоралар кўриб келинмоқда.
Шунингдек, Қўмита тизимида коррупциянинг олдини олиш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва камайтириш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш ҳамда ички назорат механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлар 2026-йил 3 чорагида амалдаги қонунчилик, тегишли топшириқлар ва Қўмита раҳбарияти томонидан қабул қилинган ҳужжатлар асосида давом эттирилди.
Сиёсат ва тартиб-таомиллар
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи тавсиявий ҳужжатлар тўпламидан фойдаланган ҳолда, коррупцияга қарши курашишга доир ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва Қўмита раисининг тегишли буйруқлари билан тасдиқланган.
Жумладан:
– Қўмитанинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати;
– Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти;
– Қўмита ва унинг таркибий тузилмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисидаги Низоми;
– Алоқа каналлари орқали коррупсиявий хатти-ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти;
– Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари ходимларини этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитишни ташкил қилиш бўйича йўриқнома;
– Қўмита марказий аппарати, ҳудудий органлари ва тизимдаги ташкилотларида контрагентларни ўрганишга оид ЙЎриқнома;
– Ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома;
– Қўмита ва унинг ҳудудий тузилмаларида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тўғрисида Низом;
– Қўмита ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатлари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти;
– Қўмита марказий аппарати, ҳудудий органлари ва тизимдаги ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича Дастур;
– Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқача тарзда кўмаклашган Қўмитанинг ходимларини рағбатлантириш тартиби;
– Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом;
– Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти ва бошқалардир.
Хавф-хатарларни баҳолаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги PQ-240-сон қарорига асосан 2026-йилда Қўмитанинг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг жами
102 та функцияси коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилинган.
Таҳлил натижаларига кўра, 82 та функциянинг хавф-хатар даражаси “паст”, 20 та функцияларнинг коррупциявий хавф-хатар даражаси “ўрта” деб баҳоланган.
Баҳолаш натижалари бўйича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг коррупциявий хавф-хатарлар харитаси, коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури тасдиқланди.
Амалга ошириладиган коррупцияга қарши курашиш тартиб-таомиллар
Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш
Қўмитанинг FAIR TECH электрон платформаси орқали эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларатсияни электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилди.
Мазкур тизим 2025-йилда синов тариқасида Қўмита марказий аппарати ходимлари томонидан қўлланилди.
2026-йил учун йиллик эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларатсиялар ходимлар томонидан FAIR TECH электрон платформаси орқали тақдим этилди. Тақдим этилган декларатсиялар таҳлил қилинганда манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмади.
Шунингдек, 2026-йил 9-июл ва 9-сентабр кунлари ўтказилган йиғилишларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, декларатсияларни белгиланган тартибда тўлдириш ҳамда Э-Антикоррупция ахборот тизимининг “Комплайенс назорат” модулидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Контрагентларни текшириш
Қўмита томонидан жорий йилнинг 2026-йил январ-сентябр ойларида Қўмитанинг мнарказий аппарати томонидан 142 та давлат харидлари амалга оширилган бўлиб, Шундан 86 таси электрон дўкон орқали, 56 таси эса қонунчиликда белгиланган тартибда тўғридан тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилганлиги сабабли контрагентлар текширилмаган. Давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя этиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари асосий назорат йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Ишга номзодларни текшириш
2026-йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тизимига ишга қабул қилиш жараёнида жами 7 нафар номзод юзасидан белгиланган тартибда текширув ишлари амалга оширилди.
Шундан, Қўмита марказий аппаратига ишга кириш учун 2 нафар номзод, шунингдек, ҳудудий органларга ишга қабул қилиш учун 5 нафар номзод бўйича тегишли текширувлар ўтказилди.
Таълим ва коммуникатсия
2026-йил 9-июл куни ўтказилган йиғилишда Коррупцияга қарши комплайенс ва ички назорат бўлимининг биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари, Миллий кенгашнинг 34-сон баённомаси ижросини ташкил этиш, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари ҳамда “Э-Антикоррупция” ахборот тизимининг “Комплайенс назорат” модулидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда ички назоратни кучайтириш, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича вазифалар белгиланди.
2026-йил 17-июл куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакили иштирокида коррупцияга қарши курашиш қонунчилиги талаблари, давлат хизматчиларининг мажбуриятлари, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва хизмат одоби қоидаларига риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва камайтириш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ички назорат механизмларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
2026-йил 27-август куни ўтказилган йиғилишда давлат харидларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, қонунбузилишларга такроран йўл қўяётган давлат буюртмачиларини таҳлил қилиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Коррупцияга қарши курашиш виртуал академиясида ўқув курслари ташкил этилган. Қўмита бўлими бошлиғи А. Хакимов “Коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали идоравий чора-тадбирлар ташкил этилишини таъминлаш”, “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимини самарали ишлашини таъминлаш” ҳамда “Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда олдини олиш” курсларида иштирок этган. Бўлим бош мутахассиси У. Тошбоев тегишли ўқув курсини тамомлаган. Шунингдек, 2026-йил май ойида юқори коррупциявий хавф-хатарли давлат хизмати лавозимларида ишловчи ходимлар учун 24 соатлик махсус ўқув курси ўтказилди.
Коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарлар
Ҳуқуқбузарликлар ва уларга шароит яратувчи омиллар ҳақидаги хабарлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ўз вақтида олдини олиш мақсадида, Қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича “ишонч телефони” (71-207-49-00) фаолияти йўлга қўйилган, шунингдек, коррупцияга қарши курашишга оид аноним шикоятлар учун алоҳида электрон почта (антицорруптион@антимон.гов.уз) ҳамда @АЦРУантицор_бот Телеграм канали яратилиб, ўз фаолиятини белгиланган тартибда олиб бормоқда.
2026-йилнинг тўққиз ойи давомида мазкур алоқа каналлари орқали коррупция ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган. Ҳудудий органларда ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳам коррупцияга олиб келувчи омилларни кўрсатувчи ҳолатлар ва аломатлар аниқланмаган.
Мониторинг ва назорат
Қўмита ички бошқарув, аудит ва мониторинг тизимларини мустаҳкамлаш орқали коррупцияга қарши курашишда сезиларли натижаларга эришилди.
2026-йилнинг январ-сентябр ойларида режалаштирилган 3 та ички аудит тадбири ва 3 та ҳудудий органларда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида назорат тадбири ўтказилди.
Аниқланган қоидабузарликлар ва уларга таъсир чоралари
2026-йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси марказий аппарати, тизим ташкилотлари ва ҳудудий органларида профилактика, ички назорат ва ахлоқий стандартлар самарали жорий этилганлиги, хавфларни таҳлил қилиши тизими йўлга қўйилганлиги сабабли, коррупцияга оид қонунбузилиши ҳолатлари аниқланмади.
Хулосалар
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан жорий этилган ички назорат тизими, ҳуқуқий база ва ахборот каналлари коррупцияга қарши курашиш соҳасида тизимли ёндашувни шакллантирган. Қонунбузилиш ҳолатларининг аниқланмаганлиги профилактик ишлар самарали йўлга қўйилганлигини англатади.
Коррупцияга қарши кураш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва тадбирлар режаси
Қўмита тизимида коррупциянинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ходимлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги ишларни изчил давом эттириш таклиф этилади:
– коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ва коррупцияга қарши курашиш дастурида назарда тутилган чора-тадбирлар ижросини мунтазам мониторинг қилиш;
– FAIR TECH платформаси орқали манфаатлар тўқнашуви декларатсияларининг ўз вақтида ва тўғри тақдим этилишини таъминлаш;
– Э-Антикоррупция ахборот тизимининг “Комплайенс назорат” модулидан самарали фойдаланиш ва маълумотларни ўз вақтида янгилаш;
– давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этиш ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чораларини кучайтириш;
– ҳудудий органларда коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат тадбирларини давом эттириш ва натижалари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш;
– ходимлар учун коррупцияга қарши қонунчилик, хизмат одоби ва манфаатлар тўқнашуви масалаларида ўқув-семинарларни мунтазам ташкил этиш;
– ишонч телефони, электрон почта ва Telegram-бот фаолиятини узлуксиз таъминлаш ҳамда келиб тушган хабарларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
Юқорида қайд этилган чора-тадбирлар асосида ишларни тизимли ташкил этиш орқали Қўмита тизимида коррупцияга қарши самарали профилактика механизми йўлга қўйилган бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар бугунги кунда ҳам изчил равишда давом эттирилмоқда.

