Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Yandex Go” етказиб бериш хизматида курьернинг фаолияти чекланган…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқародан буюртма етказиб берилмаганлиги юзасидан тушган шикоят сабабли курьернинг буюртмаларни бажаришга кириш имконияти хизматдан фойдаланиш шартномасининг 3.5.1-банди асосида аккаунти блоклангани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида бугунги кунда курьернинг буюртмаларни бажаришга кириш имконияти тикланиши таъминланиб, мазкур масала ижобий ҳал этилди.



