#Кўмир
Рақобат қўмитаси кўмир маҳсулоти нархларининг асослилигини ўрганади
Рақобат қўмитаси томонидан кўмир маҳсулотининг истеъмолчиларга етказиб берилишида қўлланилаётган нархларнинг асослилиги ўрганилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига мувофиқ:
устун мавқега эга корхоналар томонидан қазиб чиқарилган кўмир нархининг рақобат шароитида шаклланадиган нархдан асоссиз юқори белгиланмаслиги;
аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун масъул бўлган тадбиркорлар томонидан биржада сотиб олган маҳаллий кўмир учун ортиқча устама (ортиқча харажатлар) қўлланмаслиги;
кўмир бозорида иқтисодий концентрация бўйича давлат назорати ўрнатилиши Қўмита томонидан назорат қилинади.
*Ўрганиш жараёнида кўмир маҳсулоти нархларининг шаклланиши ва истеъмолчиларга етказиб беришда қўлланилаётган нархларнинг иқтисодий асосланганлигига алоҳида эътибор қаратилади.*
Қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланган тақдирда, тегишли чоралар кўрилади.








