Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка” – Сайрамда 330 минг сўмга маҳсулот харид қилдим, аммо акция бўйича чекда 1 та ўйинчоқ кўрсатилганди, қолгани берилмади…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда шу нарса маълум бўлдики, “Корзинка” савдо шохобчасидан қилинган харидлар акцияси доирасида истеъмолчига белгиланган 4 та ўйинчоқ ўрнига 1та берилгани ва акция бошланиши арафаси бўлгани сабабли логистика билан боғлиқ муаммолар юзага келган ва савдо шохобчасида вақтинча ўйинчоқлар қолмагани ҳақида маъмурият томонидан тўлиқ маълумот берилмагани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан “ANGLESEY FOOD” МЧЖ томонидан савдо юзага келган ноқулай ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда бугунги кунда савдога ўйинчоқлар етказиб берилгани ва уларни истеъмолчига акция қоидаларига асосан тақдим этишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, компания томонидан савдо шохобчасида келгусида ўтказиладиган акциялар учун олдиндан пухта тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ички назоратни кучайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.





