Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ички аудит хизматининг 2026-йил III чорак фаолияти натижалари бўйича
ҲИСОБОТИ
- Умумий маълумотлар.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Ички аудит хизмати 1 та штат бирлигидан иборат бўлиб, мазкур лавозимни профессионал ички аудитор сертификатига ега бўлган бош мутахассис егаллаб келмоқда. Қўмита тизимида марказий аппарат, 14 та ҳудудий бошқарма ҳамда 2 та тизим ташкилоти мавжуд бўлиб, жами 17 та бўлинма ва ташкилотнинг фаолияти ички аудит хизмати томонидан қамраб олинади
Маълумот учун: Қўмитанинг 2025 йил 22-декабрдаги 311-SHT-сон ҳамда 2026 йилдаги 100-SHT-сон буйруқларига мувофиқ, 2026 йил 1-июлдан бошлаб Қўмита марказий аппаратининг янгиланган ташкилий тузилмаси жорий етилди. Мазкур тузилмага асосан Ички аудит хизмати мустақил таркибий бўлинма сифатида ташкил етилди.
- Ички аудит йиллик режасида тасдиқланган ички аудит тадбирларининг ҳисобот даврида режалаштирилган қисмининг бажарилиши ҳолати.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2022 йил 22-ноябрдаги 63-сон буйруғига билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2022 йил 27 декабрда 3406-рақам билан рўйхатдан ўтган) “Ички аудит тадбирларини ўтказиш Қўлланмаси”га ҳамда Вазирликнинг 2022 йил 3-октябрдаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички аудит миллий стандартлари”га асосан ички аудит обектларини аниқлаш мақсадида ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра, 2026-йил III чоракда Қўмита марказий аппаратида ҳамда Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаларида ички аудит тадбирлари ўтказилиши лозимлиги кўрсатилган.
Шунга кўра, ички аудит тадбирлари режа-графиги ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда тасдиқланди.
Мазкур режа-графикка мувофиқ, Қўмитанинг 2026-йил ИИИ чорак учун буджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари ижроси юзасидан асослантирилган ҳисоботларни баҳолаш, шунингдек Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаларида ички аудит тадбирларини ўтказиш ишлари амалга оширилди. Графикда назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланди.
Мазкур ўтказилган Ички аудит тадбирлари давомида асосан ички аудит обектидаги бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан жами 10 ҳолатда 51,8 млн. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб, шундан 1 ҳолатда 19,6 млн. сўмлик ноқонуний харажатларнинг олди олинишига еришилди.
Бундан ташқари, ўтказилган масофавий аудит тадбирлари натижасида Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасида 1 та ҳолатда “Бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақисини UzASBO ва Солиқ органлари маълумотлари базасини o’заро солиштириш” риск ё‘налиши бўйича 15,5 млн сўмлик солиқ ҳисоботларидаги фарқлар аниқланиб бартараф етилди.
Ушбу аниқланган молиявий хато камчиликларнинг юзага келишининг асосий сабаби ички аудит обекти бош ҳисобчисининг бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, меҳнатга ҳақ тўланиши ҳамда хизмат сафари харажатларининг тўланиши бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиқмаганлиги, шунингдек охирги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишмаганлиги оқибатида юқоридаги молиявий хато камчиликларга ё‘л қўйилганлиги маълум бўлди.
- Ҳисобот даврида ўтказилиши режалаштирилган, лекин амалга оширилмаган ички аудит тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳисобот даврида ўтказилиши режалаштирилган, лекин амалга оширилмаган ички аудит тадбирлари мавжуд емас.
- Ички аудит обектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.
2026-йил Ички аудит ИИИ чорак режасига кo’ра ўтказилган ички аудит тадбирига мувофиқ, 2026-йил ИИИ чорак давомида ички аудит тадбирлари натижасида берилган 9 та таклиф ва тавсияларнинг бажарилиши юзасидан ички аудит обектлари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шундан 7 та таклиф ва тавсиялар ҳисобот даврида бажарилди.
- Давлат органи ва ташкилоти тизимидаги буджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобуджет муассаса ва ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган назорат ишларига оид ҳужжатларнинг мониторинги юзасидан амалга оширилган ишлар.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформатсия ва аутсорсинг маркази” давлат муассасасининг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича назорат тадбирлари ўтказилмаган.
- Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари.
Ҳисобот даври якуни бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ички аудит хизмати ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижаси юзасидан йиғма кўрсаткич 96 % ни (“аъло”) ташкил етди. Жумладан: Буджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалари
30 %, Масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалар 30%, Ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган ички аудит тадбирларининг ўтказилиши 20%, Берилган таклиф ва тавсияларнинг ижроси 16 % ни ташкил етди.

