Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка”дан буюртмаларни етказиб беришда муаммолар бўлмоқда, телефон орқали мурожаат қилишнинг эса имкони бўлмаяпти…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида “LEAN TRADE SOLUTIONS” МЧЖ томонидан мижозга буюртма учун тўланган маблағ тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
Шунингдек, мижоздан узр сўраган ҳолда кейинги буюртма хизматлари учун бонус тақдим этилган.
Хизмат кўрсатувчи корхона томонидан келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ходимлар ўртасида тушунтиришлар олиб борилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.



