“Рақобат билимдони” онлайн викторинаси эълон қилинди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 5 декабрь — Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан “Рақобат билимдони” онлайн викторинасини ўтказилади.
📌 Иштирок этиш шартлари:
🟢жорий йилнинг 23 ноябридан @raqobat_tanlovbot орқали рўйхатдан ўтиш;
🟢Қўмитанинг Телеграм ва Инстаграм саҳифаларига обуна бўлиш;
🟢3 нафар дўстни таклиф қилиш.
⏰ Викторина 27 ноябрь куни соат 09:00 дан 23:59 га қадар бўлиб ўтади.
🎉 Ғолиблар эгаллаган ўринларига кўра қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
🥇 1-ўрин — планшет;
🥈 2-ўрин — смартфон;
🥉 3-ўрин — телевизор.
🏆 Ғолиблар 5 декабрь — Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда тақдирланади.
Батафсил маълумотни Қўмитанинг www.raqobat.gov.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан ҳамда 71 207 47 00 телефон рақами орқали олиш мумкин.








