Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ер ости қувурларини ўтказиш хизматлари бозорида ўрганиш ўтказилди.
Мазкур хизматлар бозорида, “Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари бошқармаси” ДУК монопол устун мавқега эга корхона ҳисобланади.
“Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари бошқармаси” ДУК томонидан кўрсатилаётган хизмат нархлари ўрганилганда, жами 22 та юридик шахс орқали 600 мингдан зиёд истеъмолчилардан асоссиз равишда ортиқча даромад олинганлиги аниқланди.
Қўмита томонидан корхонага қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этилиши ва келгусида такрорланмаслиги ҳамда истеъмолчилардан олинган ортиқча даромадни қайтарилиши тўғрисида кўрсатма берилди.
Натижада, истеъмолчиларнинг қарийб 2,12 млрд сўмлик манфаатлари ҳимоя қилинди.