Халқаро ҳамкорлик доирасида AҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасида AҚШнинг “Тетра Теч” ташкилоти томонидан “Тармоқ саноатларида бозорни эркинлаштириш ҳамда трансформация қилиш” мавзусида Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари салоҳияти ҳамда кўникмасини оширишга қаратилган бир ҳафталик семинар-тренингларга старт берилди.
Маълумот учун: USAIDнинг “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасида “Тетра Теч” ташкилоти экспертлари томонидан энергия бозорини тартибга солиш, эркинлаштириш ва уни ўзгартириш, тарифлар методологияси, шунингдек соҳага оид хорижий энг яхши амалиётларни ўрганиш бўйича Қўмита тизими ходимлари салоҳияти ҳамда малакасини оширишга қаратилган 2-модул ҳисобланади ҳамда мазкур модул доирасида семинар-тренинг жорий йилнинг 14-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.