Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ўзгача нишонланади. Ушбу кун муносабати билан Қўмитада “Устозлар сизга эҳтиром” мавзуида тадбир ташкил этилди.
Тадбирга мазкур соҳада узоқ йиллар фаолият юритган ва кўплаб шогирдларни етиштирган фахрийлар таклиф этилди. Қувонарлиси, бу йил Рақобат қўмитасида фаолият юритган, тизим ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, самарали меҳнати билан қадр топган фахрийлардан Рахматилла Лутпуллаев ҳамда Роза Туюшевалар давлатимизнинг юксак мукофоти – 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди.
Қўмита раиси Шахрух Шарахметов йиғилганларни қутлуғ айём билан муборакбод этди. Эришилаётган ютуқларда устозларнинг хизматлари, тўплаган тажрибалари, “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттириб келаётган фахрийларнинг ҳиссаси катталигини таъкидлаб ўтди.