#Очиқ_мулоқот
Тошкент вилоятида Рақобат қўмитасининг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Очиқ мулоқотни Қўмита раисининг ўринбосари У.Давлатов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Қўмита томонидан республика ҳудудлари кесимида ўтказилаётган бундай очиқ мулоқотлар, уларнинг мақсади ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.
Ҳудудий бошқарма бошлиғи Ж.Исмоилов 2025 йил якунлари ва 2026 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи кенг жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилинди. Тадбир давомида ҳамкор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.
Ушбу очиқ мулоқот давомида жисмоний ва юридик шахслардан ўндан ортиқ мурожаат ва таклифлар қабул қилинди.
Жумладан:
➡️ “BCG GROUP OZ” МЧЖ ХК вакили томонидан корхонада ишлаб чиқарилаётган патентланган маҳсулотга ўхшаш маҳсулот бошқа субъектлар томонидан ишлаб чиқарилиб уни сотувдан қайтариб олинишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати,
➡️ Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси вакили “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигини бартараф этиш,
➡️ Ш. Тўхтасинова томонидан коммунал соҳа (газ,электр таъминоти) бўйича қилган мурожаатлари қабул қилиниб тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.
➡️ Шунингдек, тадбирда Оҳангарон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакили томонидан давлат харидларини амалга ошириш жараёнида шартнома тузишдан олдин монополияга қарши органнинг хулосасини олиш тартибини такомиллаштириш юзасидан,
➡️ “ORIENT TAXI SYSTEM” МЧЖ вакили томонидан такси фаолиятини юритиш жараёнида мобил иловада карта имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҳудудий кадастр агентлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлари тингланди ва уларни кўриб чиқиш юзасидан тегишли масъул органларга таклифлар киритилиши белгиланди.
Маълумот ўрнида: 2025 йил якунлари бўйича жами 3500 га яқин ва 2026 йил I-чораги давомида 1000 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлар ва ўрганиш ишлар натижасида 2025-йил давомида 500 мингдан ортиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, улар фойдасига қарийб 30 млрд сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, 2026 йилнинг I-чорагида ҳам 4 мингга яқин истеъмолчилар манфаати ҳимоя қилиниб, улар фойдасига 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.








