Рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси Самарқанд туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2024 йил давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларининг Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлар талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказди.
Жумладан, Самарқанд туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2024 йил 20 сентябрда “Кан, Райхон ва Гултожихўроз гулларини сотиб олиш учун” бошланғич нархи 230,0 млн сўмлик маҳсулот сотиб олиш бўйича эълон жойлаштирилган.
Ўрганишлар давомида мазкур амалга оширилган давлат харидларида харид комиссияси томонидан иштирокчиларни танлов ҳужжатларидаги мезонлар бўйича тўлиқ баҳоламагани ҳамда танлов ҳужжати ва йиғилиш баёнидаги мезонлар бир-бирига номувофиқ ҳолда ишлаб чиқилганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан буюртмачи ташкилотга белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди.