#ТАЙИНЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Давлатов Улуғбек Баҳодирович Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
🔘Давлатов Улуғбек Баҳодирович 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий, иқтисодчи.
🔘У 2011 йилдан ҳозирги вақтга қадар Рақобат қўмитаси тизимида турли лавозимларда, жумладан, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида фаолият юритган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси жамоаси Улуғбек Баҳодировичга янги масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилаб қолади.
Жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш хизмати








