Жорий йилнинг 23–24 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Рақобат қўмитаси German Sparkassenstiftung ҳамда Германия ҳамкорлиги ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Сунъий Интеллектни бошқариш: тартибга солиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича Европа Иттифоқи қонунчилиги ва глобал стратегиялар” мавзусида халқаро семинар ўз ишини бошлади.
Мазкур халқаро семинарда Германия, Франция ва бошқа хорижий давлатларнинг етакчи экспертлари, шунингдек ҳалол рақобатни таъминлаш, инновацияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ҳамда сунъий интеллектни тартибга солишнинг самарали тизимини шакллантириш учун масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.








