Ижтимоий тармоқ орқали “Битта шартнома учун икки мартадан пул ечиб оляпти. Операторга тел қилсам «техник носозлик бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз» дейди. Бир ой олдин ҳам худди шундай дейишганди. 30 кунда ҳам техник носозликлари бартараф бўлмаяпти. Бугун мандан 300 минг сўм ортиқча ечиб олди. Ўтган ойда хам шундай бўлганди. Оператор 24 соат ёки 72 соат ичида пулингизни қайтаради дейди, аммо…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилганда ҳақиқатан ҳам фуқародан ечиб олинган ортиқча маблағ бир ойдан буён техник носозлик баҳонаси билан қайтарилмаётгани маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгилаб берилган.
Ўрганишлар натижасида фуқародан битта шартнома учун ортиқча ечиб олинган 300 минг сўм қайтарилиши таъминланди.