Расмий муносабат
Савдо шохобчаларида ҳар бир харидорга сифатли хизмат кўрсатилиши лозим
Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка” эрталаб соат 10.00гача бетартиблиги, иш вақти соат 8.00дан бошланига қарамай, савдо шохобчаси хизмат кўрсатишга тайёр эмаслиги ҳақида” танқидий материал қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХКга сўров хати юборилди. Унга жавобан МЧЖ шу куни эрталаб соат 8.00-10.00 гача савдо шохобчаси мева ва сабзавотларни қабул қилгани ва бу эса айнан шу даврда ташриф буюрган харидорларга ноқулайлик туғдирганини билдирган.
Мазкур вазият бўйича “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХК томонидан ўз мижозларидан узр сўраган ҳолда, хизмат кўрсатувчи ходимлар ўртасида келгусида бундай ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.