Рақобат қўмитаси томонидан савдо хизматлари бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан,
Қашқадарё вилояти
Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган фуқаро Б.К. “IDEA” савдо дўконидан 7 500 000 сўмга кондиционер харид қилади, аммо ҳеч қанча вақт ўтмасдан маҳсулотни носозлиги сабабли алмаштириш мақсадида дўкон раҳбариятига бир неча бор мурожаат қилади аммо натижа бўлмагандан сўнг ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Қорақалпоғистон республикаси мисолида
Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи К.Б. 2025 йил Нукус шаҳридаги “IDEA CONCEPT GROUP”МЧЖ маиший техника дўконидан “SMART TV 55” русумли телевизорни 8 млн.сўмга бўлиб тўлаш йўли билан харид қилганини лекин, орадан 1 ой ўтиб бузилиб қолганлиги сабабли, дўконга мурожаат қилишига қарамасдан, натижа бўлмаганлигидан норозилигини билдириб, телевизорни алмаштириб беришда амалий ёрдам сўраб Қорақалпоғистон республикаси Рақобат қўмитасига мурожаат қилган.
Самарқанд вилояти мисолида
Фуқаро “Adams” савдо марказидан 6 млн 620 минг сўмга “Бриллиант узук” харид қилиб олганлиги аммо харид қилинган узук сифатсизлиги сабабли алмаштириб бериш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Сирдарё вилояти мисолида
Гулистон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Э.Б. “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Гулистон шаҳар бўлими томонидан ичимлик суви таъминотидан 2 млн сўм миқдорида нореал қарздорлик ҳисобланганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Тошкент вилояти мисолида
Фуқаро “FRESH” супермаркетдан харид қилинган янги кондиционер маҳсулотида носозликлар мавжудлигидан норозилик билдириб ҳудудий бошқармага мурожаат қилаган.
Хоразм вилояти мисолида
Боғот туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Т Ҳазорасп туманида жойлашган тадбиркорлик субъектидан 150 кв қувватга эга “Arion” русумли сув чиқариш агрегати (насоз)ни 3 500 000 сўмга харид қилганлиги лекин маҳсулот кафолат муддатида носозлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаати қилган.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда иш тутган деб топилиб, истеъмолчиларнинг мурожаатлари (носоз маҳсулотлар янгисига алмаштириб берилди, нореал қарздорликлар қайта ҳисоб-китоб қилинди ҳамда мурожаатларда келтирилган тўловлар тўлиқ истеъмолчиларга қайтариб берилишига эришилди) ижобий ҳал этилиши таъминланди.
Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга мавжуд тартиб-қоидалар ва унинг натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.