Республика бўйлаб истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда
Андижон вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро У.М.Н. “Apex Academic” ўқув марказидан таълим сифати қониқарли бўлмагани сабабли тўлаган 2 700 000 сўм маблағини қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан мурожаат ўрганилиб, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида 1 ойлик курс пули чегирилиб, 2 500 000 сўм маблағ истеъмолчига қайтарилиши таъминланди.
Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро Р.Аллақулиевдан “Ишонч телефони” орқали газ таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Олиб борилган ишлар натижасида “Ҳудудгазтаъминот” томонидан 520 000 сўмдан ортиқ бўлган асоссиз қарз қайта ҳисобланиши таъминланди. Мурожаат ижобий ҳал этилди.
Фарғона вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро Ш.Исамовдан “Бийрон” мебель ишлаб чиқариш корхонасига 24,5 миллион сўмлик стол-стул буюртмаси берганлиги, аммо маҳсулот белгиланган муддатда етказилмаганлиги тўғрисида мурожаати келиб тушган.
Бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мурожаат ижобий ҳал этилди ва буюртма қилинган мебеллар харидорга етказилиши таъминланди.
Жиззах вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро Қ.Н. “Lux line” мебель дўконидан 10 800 000 сўмлик мебелга буюртма бериб, тўловни тўлиқ амалга оширган, аммо шахсий сабабларга кўра буюртмани бекор қилганлиги тўғрисида мурожаат қилган. Бироқ , дўкон ваъда қилинган пулни қайтармаган.
Бошқарма томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу сумма истеъмолчига тўлиқ қайтарилди. Мурожаат “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида ижобий ҳал этилди.
Наманган вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро Т.Б. “Idea” савдо дўконидан муддатли тўловга музлатгич сотиб олиш бўйича тузилган шартномани оилавий шароитига кўра бекор қилгани ва маҳсулотни олмаганлиги, аммо дўкон томонидан қарздорлик ҳисоблангани юзасидан мурожаат йўллади.
Бошқарма томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, дўкон ходимларига “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари тушунтирилди. Натижада шартнома бекор қилиниб, фуқаронинг ҳуқуқи тикланди.
Навоий вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро К.Н.нинг ўзига тегишли “SENTOB STAR” МЧЖ фаолияти учун “O’zbektelekom” AK томонидан интернет хизмати улаб берилмаётганлиги юзасидан мурожаати келиб тушган.
Натижада, “O’zbektelekom” AK Ғарбий филиали билан “SENTOB STAR” МЧЖ ўртасида интернет хизмати учун тегишли шартнома расмийлаштирилиб, интернет хизмати улаб берилиши таъминланди.
Қашқадарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага Қамаши туманида яшовчи фуқаро З.Қ. сотиб олган телефон аппарати сифатсиз эканлиги сабаб мурожаат йўллади ва
олиб борилган ўрганиш натижасида фуқаро
1 100 000 сўмга харид қилган телефон носоз бўлгани ва дўконга қилган мурожаатлари натижа бермагани аниқланди.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, дўкон томонидан фуқарога тўланган пул тўлиқ қайтарилди.