Рақобат қўмитасига “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини қонунийлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар) мавжуд эмаслиги ҳамда реклама ахборотини тарқатиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан белгиланган тартибда шартномалар имзоланмасдан келинганлиги аниқланди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 24 ва 25 моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиалига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича молиявий жарима қўлланилди.