Қўмита томонидан “Korzinka” савдо тармоғи бўйича ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган мурожаатни кўриб чиқиш натижаси тўғрисида МАЪЛУМОТ
Ижтимоий тармоқлар орқали “Korzinka” савдо тармоғининг Дархон филиалида фақатгина битта касса ишлаётганлиги тўғрисида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Anglesey Food” МЧЖ жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқди. Жамиятнинг томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилиб, ҳозирги кунда мижозлар учун барча қулайликлар яратилган.
Шунингдек, жамиятнинг масъул ходимлари томонидан мурожаат муаллифи билан боғланиб, фаол фуқаролик позицияси учун миннатдорчилик билдирилган ва таклиф юзасидан барча зарур ишлар олиб борилганлиги тушунтирилган.






