Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Асака туманидаги “Korzinka” савдо марказида харид қилинган маҳсулотлар учун икки баробар маблағ ечиб олингани” юзасидан фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйдигиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда ушбу ҳолатда камера назоратидаги видеода кассир ходим томонидан товарларни сканер қурилмасидан ўтказишда техник хатога йўл қўйгани аниқланди. Компания томонидан ички тартиб қоидаларига мувофиқ ушбу ходимга огоҳлантириш берилди ва келажакда бундай хатоликларга йўл қўймаслик юзасидан барча ходимларга ҳам тушунтириш ишларини олиб борди.Техник хатолик туфайли ортиқча олинган маблағ истеъмолчига қайтарилиш таъминланди.




