Ижтимоий тармоқ орқали “EvoEva” дўкони томонидан парфюмерия маҳсулотлари учун тўловни икки маротаба ечиб олгани…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда “PRIMAVERA TRADE” МЧЖга қарашли “EvoEva” дўконида харид давомида терминал орқали 849 минг 900 сўм тўланиши керак бўлган маблағ ўрнига 1 млн 699 минг 800 сўм қилиб, 2 маротаба ечиб олингани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан дўкон масъул ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилган, яъни муаммо ҳал этилган. Техник сабабларга кўра хатолик билан ечилган 849 минг 900 сўм маблағ қисқа муддатда истеъмолчига қайтарилиши таъминланган.
Бундан ташқари, сотувчи-ходимлар шу кунги тўлов билан боғлиқ барча жараёнларни қайта ўрганиб чиқишган ва бундай хатолик кузатилмаган. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида МЧЖ томонидан қўшимча ишлар олиб борилаётгани билдирилган.